UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  5 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  30 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

Мурод Исмоилов: "Икки мағлубиятдан сўнг ортга йўл йўқ эди" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Икки мағлубиятдан сўнг ортга йўл йўқ эди"

"Нефтчи" бош мураббийи Мурод Исмоилов "Андижон" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Пахтакор" ва "Насаф"га қарши учрашувлардан кейин жамоамизда озгина тушкун кайфият мавжуд эди. "Андижон"га қарши баҳсга жуда пухта тайёргарлик кўрдик. "Андижон" жамоаси ҳам аввалги мағлубиятдан кейин дербига яхши тайёргарлик кўрганликлари аниқ эди. Ўйиндан аввал йўқотишларга эга эдик.

Бахтиёр Ёқубов, Жавоҳир Расулов ва Шукурали Пўлатовлар бугун майдонга туша олмадилар. Худога шукр, бугун жамоамизнинг тажрибали (фахрий) ўйинчилари жудаям чиройли ўйин намойиш этишди. Уларнинг ҳали айтадиган сўзлари бор эди ва биз улардан керакли пайтда фойдаланишга эришмоқдамиз.

"Андижон" ҳам бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Кейинги ўйинларда "Андижон" жамоасига омадлар тилайман. Биз ҳам тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Кейинги "Олмалиқ"қа қарши баҳс учун тайёргарликни бошлашимиз керак. 

Айтиб ўтганимдек, аввалги икки мағлубиятдан кейин орқага йўл йўқ эди. Шогирдларим ҳам маъсулиятни ҳис қилиб турган эдилар. Аввалги мағлубиятлар учун раҳбариятимиз ва мухлисларимиз олдида жудаям хижолатда эдик. Бугунги ғалабада етакчи ўйинчиларимиз Мансур Саидов ва Акмал Холматовлар асосий ролни ўйнадилар деб бемалол айтавераман. Учрашув бошидан жароҳатидан эндигина фориғ бўлаётган Рўзимбой Аҳмедов ва Шерзод Ҳакимовларни туширдим. Бу ўйлаган қарорларимиз бугун ўзини 100% оқлади деб ўйлайман. Жуда ҳавас қилдимки, "Андижон" мухлислари жамоаси ютқазаётган бўлсалар ҳам қўллаб-қувватлашдан тўхтамадилар. Бу ишни ҳамма жойда ҳам қила олишмайди. "Андижон" мухлисларига ва бизни қўллаб-қувватлаган содиқ мухлисларимизга каттакон раҳмат. 

Бизнинг асосий мақсадимиз, ҳар бир ўйинда мухлисларимизни хурсанд қилиш. Мухлис ўйинни кўриш учун 2-3 соат вақтини ажратади. Шу вақт давомида биз уларга бир олам қувонч бахш эта олишимиз керак. Бугунги чиройли ўйинимиз орқали мухлисларимизни хурсанд қилдик деб ўйлайман.

Инсон бажара оладиган нарсасинигина ваъда бериши керак. Ақли етган инсон ваъда бериши керак. Ваъда бердими уни бажариши шарт! Аввалги йили жамоамиз 9-ўринни эгаллаган эди. Ўтган йили "Футбол Шарҳи" кўрсатувида ваъда бериб қўйиб бир йил давомида қийналдим. 8-ўринни эгаллашимиз охирги турларгача аниқ эмасди. Эркак киши гапига жавоб бериши керак. Ҳар бир ўйинда мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишга ваъда бераман.


Комилжон Икромов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика