UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  0 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  0 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  16 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  6 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22

Мурод Исмоилов: «Ҳоким кубоги»дан сўнг Туркияга жўнаб кетамиз» Янгиликлар

Мурод Исмоилов: «Ҳоким кубоги»дан сўнг Туркияга жўнаб кетамиз»

«Нефтчи» мураббийи Мурод Исмоилов Фарғона жамоасининг мавсумолди тайёргарликлари ҳамда келгусидаги режалар ҳақида гапирди.

- Мавсум тараддуди белгиланган режа асосида давом этмоқда. Футболчилар тиббий кўрикдан ўтишгач, илк йиғинни Фарғонада ташкил қилгандик. Сўнгра Тошкентга келдик. Ҳозирча белгиланган 4та ўйинни ўтказиб бўлдик. Машғулотлар асосан, Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда ўтди. Бундан ташқари, футболчилар тренажёр залида жисмоний ҳолатларини яхшилашди. Албатта, машқлар давомида турли тактик услубларни ҳам синовдан ўтказдик.

Таркибдаги ўзгаришлар

- Ўтган йили «Нефтчи» таркибида тўп сурган Жаҳонгир Меҳмонов, Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов ва Акмал Холматовлар жамоадан кетишди. Шунингдек, тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулунов билан шартнома туздик. Кейинги йиғин давомида сафимизга легионер футболчилар қўшилиши мумкин. Ҳозирда худди шу масала устида ишлаяпмиз.

Етакчиларнинг кетиши

- Биласизми, Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов ҳамда Акмал Холматов каби футболчиларнинг ўйини борасида ҳеч қандай эътирозлар йўқ. Лекин қайсидир лаҳзаларда ўзгаришларга қўл уриш - футболнинг бир қисми. Факт шуки, Мансур ва Акмал ўз омадларини бошқа клубда синаб кўрадиган бўлишди. Шу боис, клуб раҳбарияти улар билан келишган ҳолда, муносиб хайрлашди.

Кетганлар ўрнини тўлдириш

- Тез кунларда сафимизга 3-4 нафар футболчи келиб қўшилади. Эҳтимол, асосий масъулият айнан янги ўйинчиларга юкланар?..

Собиқ клубдаги шогирдлар

- Аввал ишлаган жамоаларимда ўйнаётганлар орасида ҳаракатлари маъқул тушган ўйинчилар бор, албатта. Лекин уларнинг исмларини ҳозирча айтмай турганим яхши. Кўпгина саволлар юқорида айтилган икки легионернинг тақдирига боғлиқ. Уларни кўрикдан ўтказиб, кейин бошқа номзодлар ҳақида бош қотирамиз.

Легионерлар

- Хориждан келадиганлар ҳимоя чизиғи вакиллари. Биласиз, Андрей Фёдоров футболчилик даврида айнан шу позицияда тўп сурган. Табиийки, ушбу чизиққа кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Ўтган мавсум ҳимоявий ҳаракатларимизда баъзи нуқсонлар кўзга ташланганди. Мақсадимиз - ўша хатоларни такрорламаслик.

«Нефтчи»нинг обрўсини тиклаш

- Ўтган йилги таркибнинг катта қисмини сақлаб қолдик. Футболчиларнинг ўртача ёши 23-24 атрофида. Ёшлар лигасидаги жамоамизда ҳам истеъдодли, умидли ўйинчилар ўсиб келишяпти. Ўйлайманки, тез орада «Нефтчи» яна кучли, рақобатбардош жамоага айланади.

Ёшлар жамоасидан асосийга

- Иброҳим Нўъмонов ва Абдужамол Исроилов каби ёшлар асосий жамоа машғулотларида иштирок этишмоқда. Менимча, бу икки футболчи янги мавсум кашфиётлари сафидан ўрин олишади. Шунингдек, Ислом Тошпўлатов, Хуршид Асқаралиев, Анваржон Аминжонов сингари истеъдодларни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Улар астойдил меҳнат қилишса, икки-уч йилдан сўнг «Нефтчи» етакчиларига айланишади.

Тайёргарлик давом этади

- 28 январь куни Фарғонада бошланадиган «Ҳоким кубоги»да иккита таркиб билан иштирок этамиз. Мазкур турнир якунлангач, икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетамиз. Хорижда 5та жамоа билан куч синашиш кўзда тутилган.

Мухлислар

- Янги мавсумда «Нефтчи» ишқибозларини хурсанд қилишга астойдил бел боғлаганмиз. Умид қиламанки, жамоамиз 2017 йилги чемпионат ва кубок баҳсларида анча-мунча етакчи клубларга муносиб қаршилик кўрсатади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика