UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  0 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  12 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  3 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   88 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  7 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   4 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  7

Мурод Исмоилов: "Фёдоров бош мураббийлик вазифасини яхши бажармоқда" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Фёдоров бош мураббийлик вазифасини яхши бажармоқда"

“Нефтчи” – “Бунёдкор” баҳсидан сўнг Фарғона клуби мураббийлар штаби вакили Мурод Исмоилов “Рухсор” ТРК журналисти Ҳожиакбар Жабборовга интервью берди.

Мураббий матбуот вакили билан мулоқотга киришаркан, даставвал “Нефтчи” – “Бунёдкор” ўйини ҳақида гапирди ва Андрей Фёдровнинг бош мураббийлик фаолияти яхши кечаётганини ҳам таъкидлади.

Бугун биз жуда кучли рақибга қарши ўйнайдик, - деб гап бошлади Мурод Исмоилов. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўғри бажариб чиройли ғалабага эришишди. Бу натижа билан раҳбарларни ва клуб мухлисларини хурсанд қилдик деб ўйлайман. Бизни буёғига қийин ўйинлар кутяпти ва уларга жиддий тайёрланишда давом этишимиз лозим. Яна бир бор барча “Нефтчи” мухлисларини қутлайман.

-   Мурод Музаффарович, биринчи даврадаги “Бунёдкор” – “Нефтчи” баҳсида Тошкент клуби катта устунлик қилганди. Лекин бугун ўйин тенг курашлар остида ўтди. Бу “Нефтчи” клубининг ўсганидан далолатми?
-   “Бунёдкор” яқинда бир қатор қийин баҳсларда иштирок этди. Шунинг учун рақибда бироз толиқиш бор эди. Ундан ташқари “Нефтчи” жамоасининг ўйини ҳам қовушди деб ўйлайман. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди.

-   Сиз билан суҳбатда бўлганимизда, Мурод Бобожонов ҳақида кўп илиқ фикрлар билдирасиз. Бугун ёш ўйинчи муҳим бўлган голни киритди...
-   Ҳа, албатта. Муроджон голга чанқоқ ҳужумчи. Вазиятлардан фойдаланишга уринади. “Бунёдкор”га қарши баҳсдан олдин “бугун Муроджон гол уради-а” деб яхши ният қилиб тургандик. Ниятимиз амалга ошди. Лекин барибир Мурод ўз устида кўп ишлаши лозим.Келажаги порлоқ йигит.

-   Сўнгги вақтларда бош мураббийлик вазифасини топширганингиз кўп муҳокама бўляпти. Бу воқеаликдан ранжиган мухлислар ҳам йўқ эмас..
-   Нега ранжишади? Соғлиғим борасида муаммо бор. Ман кўп айтаман, биринчи ўринда “Нефтчи”нинг натижаси туради. Қачонки, бирон бир футболчи ёки мураббий жамоадан устун турса, бунда клубга якун ясалади. Ҳамиша клуб манфаатлари биринчи ўринда туриш керак. Шунинг учун бош мураббийлик масаласидаги қарор жуда тўғри бўлди деб ўйлайман. Яратган шукур, дўстим Фёдров бу вазифани яхши бажаряпти. Мен эса елкама-елка бирга меҳнат қиляпман. Андрей Фёдров билан менинг ғояларим деярли бир йўналишда. Бизнинг асосий мақсадимиз, ўйлаган ғояларимизнинг амалга ошиши ҳисобланади. Мана Яратганга шукур меҳнатлар секин-аста самара беряпти. Биласизми, мен нимани тарафдориман ? Фарғонада доимо мазмунли футбол бўлсин.

“Рухсор” ТРК матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика