UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Эшитдик-да! Легионерларимиздан бири Олимпиадага бормайди  11 14:45Суперлига. Биринчи давранинг омадли трансферлари (ТОП 10)  2 14:23"Барселона" "Халл Сити" вингерини ижарага олмоқчи  0 13:57Погба Франция – Бельгия ўйинига таклиф этилди  0 13:30Руй Патрисиу "Рома"дан кетганини эълон қилди  0 13:07Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси кеча жамоа билан хайрлашди, у тез орада "Пахтакор" сафига қўшилади  10 12:42Евро-2024. Бугунги ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 12:19Тимур Кападзе «Навбаҳор»га ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди  19 11:59"Бенфика" дарвозабонини Олимпиадага қўйиб юбормайди  0 11:33Италия терма жамоаси хавбеки: "Биз ҳақли равишда уйга йўл олдик"  4 11:05Тимур Кападзе Олимпиадага олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчининг кимлигини маълум қилди  81 10:38Артета раҳбариятдан «Реал Мадрид» футболчисини сотиб олишни сўради  7 10:10Гарет Саутгейт: «Мен охиргача ғалаба қозонишимга ишонгандим»  20 09:43Икром Алибоев: «Чарчадим…»  12 09:16Копа Америка. Мексика учун мусобақа якунланди. Эквадор эса кейинги босқичда  9

Мураббийми ёки мутахассис? Фарғонада бўлиб ўтган кечаги "Ўзбекча класико" ҳақида (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Мураббийми ёки мутахассис? Фарғонада бўлиб ўтган кечаги "Ўзбекча класико" ҳақида (Бекзод Толибов блоги)

Кўрдингиз, томоша қилдингиз, балки шунчаки эшитдингиз, "Истиқлол"да бўлиб ўтган "Нефтчи" – "Пахтакор" тўқнашувида фарғоналиклар ғалабани тантана қилишди.

Виталий Левченко бошчилигидаги жамоа "Ўзбекча класико" деб ном олган қарама-қаршиликнинг бугунгисида "Пахтакор"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва тошкентликларга нисбатан 6 ўйинлик ғалабасиз сериясига якун ясади.

Бошидан бошлаймиз, "Истиқлол"га дўстларим билан ўйин бошланишидан бир соат аввал етиб келдик. Бу вақтда стадион кассаларида талайгина навбат юзага келганди. Учрашувга қанча мухлис тушганини ва "Ўзбекча класико"да қандай атмосфера юзага келганини мен айтмасам ҳам биласиз. Эл қатори касса ёнида навбат турдик, менда аккредитация бор, бироқ дўстларимга ўйинга кириш учун чипта зарур эди. Ажаблантирган жиҳат, кириш чипталари айни ўша вақтда аввал эълон қилинганидан бир мунча арзонлаштирилган нархда сотилаётганди. Буни стадион маъмуриятининг ўйинни томоша қилиш истагида етиб келган мухлислар учун яратилган қулайлик деб тушундим, балки қўшиларсиз.

Стадионга кирдик, 7-сектор "Истиқлол"даги ўйинларни томоша қилиш учун қулай жой ҳисобланади. Дўстларим чиптада кўрсатилган ўриндиқларга жойлашишди, мен журналистлар учун мўлжалланган медиа-трибуна томон йўл олдим. Ўйин аввалида сўз усталарининг чиқишлари ва концерт дастури деярли тўлиб бораётган стадиондаги мухлисларни зериктириб қўймади, албатта.

Ниҳоят, учрашув бошланиш вақтига яқинлашди ва жамоалар "Ўзбекча класико"ни ўтказиш учун майдонда саф тортишди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида жамоалар бир-бирларини ўрганиш учун вақт сарфлагандек кўринди. Биринчи бўлимда "Нефтчи" танлаган услубни англаш бироз мушкул бўлди. Масалан, жамоа ҳимоядан тез ҳужумга ўтишидан қарши ҳужум тактикасига асосланган десангиз, баъзи вазиятларда позицион ҳужумлар орқали олдинга ўтди. Ўйиннинг биринчи қисмида юзага келган энг ёдда қоларли вазиятлар Умар Адҳамзоданинг ўнг қанотдан ёриб кириб дарвозага йўллаган зарбаси, Мирзоҳид Ғофуровнинг чап қанотдан ташкил этган рейди ва жарима майдони ичкарисига йўллаган жуда қулай узатмаси бўлди. Бўлим давомида майдон эгаларининг энг зўр имконияти, шубҳасиз, "Пахтакор" посбони Санжар Қувватовнинг жарима майдонидан узоқлаштириш мақсадида тўпни юборганидан кейин юзага келди. Бунда Қувватовнинг зарбаси ўхшамади, тўп "Нефтчи" футболчисига тушиб қолди ва жарима майдони ичкарисига йўлланган узатмадан сўнг деярли барча "ҳозир гол бўлади" деб турганди. Бироқ ушбу вазият тўп йўлига ғов бўлган "Пахтакор" ҳимоячисининг мукаммал ҳаракати натижасида бартараф этилди.

Ўйиннинг биринчи бўлимини кўрмай қолган бўлсангиз, жуда қайғуриб юборманг. Учрашувнинг асосий воқеликлари иккинчи бўлимда юз берди. Дастлаб "Пахтакор" жарима майдони ичкарисида юзага келган "тала-тўп"дан сўнг "Нефтчи" легионери Олексей Ларин ҳисобни очди. Энг қизиғи, Ларин гол ургач, Фарғона жамоаси вакиллари голни айни шу ернинг ўзида, Санжар Қувватовнинг қаршисида нишонлашди. "Пахтакор" вакиллари эса ўйиннинг 70-дақиқасида юзага келган имкониятни қандай қилиб голга айланмаганига ўзлари ҳам ҳайрон бўлишаётгани аниқ. Тезкор қарши ҳужум, аниқ узатмалар ва ўша машҳур Черан "Нефтчи" посбони билан бирга-бир вазиятда қолди. Одатда бундан-да қийин вазиятлардан шак-шубҳасиз гол урадиган Драган кечаги ўйинда чамаси 5-6 метрлар масофадан аниқ зарба бера олмади. Жуда қулай имконият қўлдан бой берилди, Чераннинн зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди!

Энди пенальти белгиланган вазият ҳақида. Ўйиннинг 79-дақиқасида юзага келган холат фарғоналикларга "Пахтакор" дарвозасига иккинчи тўпни киритиш имкониятини олиб келди. Улуғбек Ҳошимов жарима майдони ичкарисида йиқитилди, бош ҳакам Ильгиз Танташев дастлабки қарорида пенальти белгилаш учун асос йўқ деб топди ва ўйин давом эттирилди. Аммо шу вақтда VAR тизими катта саҳнага чиқди. Алоқа воситаси орқали Танташевга хабар берилди чоғи, бош ҳакам VAR монитори томон йўл олди. Деярли бутун стадион "Пенальти, пенальти" дея ҳайқираётгани кўз олдингизга келгандир.

Ильгиз Танташев монитордаги кадрларни кўриб чиққач, якуний хулосага келди ва 11 метрлик нуқта томон ишора қилди. Фарғоналикларнинг яна легионери Тома Табатадзе пенальтидан гол урди - 2:0. 

Бу орада эса ўйиннинг сўнги дақиқаларига етиб келгандик. Амалдаги чемпион – "Пахтакор"нинг шу куни ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бирдек фаол бўлган вакили Достон Турсунов 90+7 дақиқада бурчак зарбасидан юзага келган вазиятда боши билан зарба йўллаб ҳисобни қисқартирди - 2:1. "Ўзбекча класико"нинг кечагиси айни шу ҳисоб билан якунига етди.

Ўйин вақтида ва якунидан сўнг кўпчилик билан суҳбатлашдим. Шулардан бирида тажрибали мухлис "Левченко ҳар ўйинда алоҳида танлаб олинган футболчини олдинга чиқариш орқали ранг-баранглик тақдим этаяпти" деган фикрни берди. Қўшиламан, "Нефтчи" кечаги баҳсда "Металлург" билан ўйиндан бошқачароқ услубдан фойдаланди. Масалан, "Реал"да Анчелотти рақибларга шунақа кайфиятни тақдим этади. Кимдан хавф кутишни билмайсиз, бугун Вальверде, эртага Бензема, индинги ўйинда Винисиус. Ёш бола деб кутмасангиз, Родригонинг бир ўзи ҳам Гвардиоланинг "Манчестер Сити"сини ЕЧЛдан чиқариб юбора олади.

Энг сўнгида эса мақола сарлавҳасига изох бераман, Виталий Левченко шунчаки мураббий эмас, балки футбол мутахассиси экан. Ҳамма ҳам мураббий бўлиши мумкин, бироқ мутахассис бўлиш қийин. Кечаги ўйиннинг ҳар бир дақиқасигача ҳисоб-китобли режаси бўлган "Нефтчи" бош мураббийи назаримда айни шундай эътирофга муносиб.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика