UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40ЖЧ саралаши. Қатар - КХДР. Асосий таркиблар маълум!  2 22:27Жалолиддин Машарипов Эронга қарши ўйнамайди  15 22:11Гвардиола "Манчестер Сити"га "Атлетик" етакчисини олиб келмоқчи  0 22:00ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси (матнли трансляция)  326 20:52"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун 100 млн тўлашга тайёр  1 20:06Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қирғиз Республикаси йўқотишга учради  7 19:55"Манчестер Сити" "Барселона" етакчисини нишонга олди  5 19:32Ўзбекистон - Қирғизистон. Таркиблар маълум  63 19:23Ўртоқлик ўйини. Тожикистон ўз майдонида Беларусдан жавобсиз 5та тўп қабул қилиб олди  3 19:01ЖЧ саралаши. Жанубий Корея ўз майдонида Ўмонни мағлуб этолмади  11 18:22Япония терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига биринчи бўлиб йўлланма олди  19 18:07"Барселона" бу мавсумда "Камп Ноу"га қайтмайди. Клуб "Монжуик" стадиони учун абонементларни узайтиради  2 17:32ЖЧ саралаши. Япония ўз уйида Баҳрайнни мағлуб этиб, муддатидан аввал мундиалга йўлланмани қўлга киритди  11 17:10Лаутаро Мартинес жароҳат олди  1 16:46ЖЧ саралаши. Австралия ўз уйида Индонезияни йирик ҳисобда таслим этди  4

Мураббий жамоадан, футболчилар эса мураббийдан зериккан Янгиликлар

Мураббий жамоадан, футболчилар эса мураббийдан зериккан

Бугун 17:30 да Англия Премьер-лигаси 21-тури доирасида "Ливерпул" "Енфилд"да "Челси"ни синовдан ўтказади. Турнир жадвалида 9 чи ва 10 чи поғоналарда жойлашган жамоалар учун очко, сув ва ҳаводек зарур.

Иккала томонда ҳам ўхшаш ҳолат. Клопп жамоаси мавсумни омадсиз тарзда ўтказмоқда, муаммо нимада эканлиги ҳам унчалик аниқ эмас, эҳтимол мураббий футболчилардан, футболчилар эса мураббийдан зериккандир. "Челси" бошқаруви Роман Абромовичдан америкаликларга ўтиб кетгач, клуб ҳалигача олдинги мавқейини тиклай олмаяпти. Трансферларга сарфланаётган миллионлардан ҳозирча наф йўқ. Мавсум аввалида жамоа бошқарувига келган Грем Поттер, вазият шу кетишда давом этса истеъфога чиқарилса керак. 


Эҳтимолий ўйин картинаси


Мезбонлар "Енфилд"да биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашлари табиий, лондонликлар эса асосан қарши ҳужумлардан омадларини излашсалар керак. Жамоалар ўртасидаги сўнгги 4 ўйиннинг барчасида дуранг қайд этилгани, бугун бизни тенг ва қарама-қаршиликларга бой баҳс кутиб турганидан дарак.

"Ливерпул"да Маненинг кетиши ортидан ҳосил болган кемтик ҳалигача бўш турибди. Гол "машинаси" дея олиб келинган Дарвин Нунйеснинг ишлари ўхшамаяпти, ЖЧ кашфиётларидан бири Коди Гакпода мослашув жараёни кечмоқда. Клуб сўнгги 5 ўйинда 6 гол урган ва 9 бор ўтказиб юборган. Мерсисайдликлар ўртача бир ўйинда 1 гол билан кифоялинишмоқда, бу эса ҳужумкор ўйин услубига таянган жамоа учун қўрқинчли ҳолат. Юрген Клопп "Ливерпул"да ўзининг сўнгги мавсумини ўтказаётгандир эҳтимол. Ушбу масалада Грем Поттерга ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. Бир Неча омадсиз ўйинлардан сўнг "Челси"да ишлаётган маҳаллий мураббийнинг "илдизлари"га "қурт" тушган.  Лондонликларда ҳам таркиб томонлама муаммолар бор. Фелиш дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборса, Фофана, Стерлинг, Пулишич, Рис Жеймс, Бен Чилвел каби футболчилар ҳали жароҳатидан фориғ бўлишмаган. Ҳужум чизиғидаги йўқотишлар фонида лондонликларнинг янги аъзоси, ЧЛ гуруҳ босқичининг энг тезкор футболчиларидан бири Михаил Мудрикда  Премьер-лигада дебют қилиш учун яхши имконият бор. Умуман олганда иккала жамоа ҳам оптимал таркибга эга эмас, шу томондан натижанинг қандай бўлиши кўпроқ мураббийларнинг тактик юришларига боғлиқ.

Кўрамиз ва кузатамиз...


Жалолиддин Халилов.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика