UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Мунтари ва Боатенг Гана терма жамоасидан ҳайдалди Янгиликлар

Мунтари ва Боатенг Гана терма жамоасидан ҳайдалди

Гана терма жамоаси етакчилари Кевин-Принс Боатенг ва Салли Мунтари учун Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионати муддатидан аввал якунланди.
Бугун ҳар икки футболчи терма жамоа жойлашган меҳмонхонани тарк этишди. Бундай қарорга бош мураббий Квеси Аппиа келган.

Гап шундаки, жамоанинг тонгги йиғилишида Аппиа иккала футболчига мурожаат қилиб, маҳаллий вақт билан соат 10.00гача меҳмонхонани тарк этишга чақирган.

Маълумотларга кўра, икки кун аввалги машғулот чоғида Мунтари ва Боатенг уришиб кетишган. Бу воқеа Кевин-Принснинг бош мураббийни ҳақорат қилганидан сўнг бошланган. Мунтарига жамоадошининг бош мураббийга айтган сўзлари ёқмаган.

Натижада даҳанаки жанг бошланган. Бу эса ҳақли равишда ҳар икки футболчининг терма жамоадан ҳайдалиши билан якун топди. Яқингача Мунтари ва Боатенг “Милан” шарафини ҳимоя қилишган ва қалин дўст бўлишганди.

Гана терма жамоасига оид яна бир маълумот, бугун мамлакат футбол федерацияси томонидан ваъда қилинган 3 миллион доллар меҳмонхонага етказилган. Хабарларга кўра, ҳар бир футболчи тахминан 100 минг доллардан мукофот пули олган. Айтилишича, Боатенг ва Мунтарига бир цент ҳам берилмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика