

Ганалик футболчи 58 ёшли мутахассис билан "Удинезе"да бирга ишлаган.
"Фаолиятимдаги энг яхши мураббийи - Спаллетти, Удинеда у мендан футболчини яратди. Умуман олганда ҳамма ҳақида яхши фикрдаман. Моуриньо менга йирик клубда ўйнаш имконини берди, ундан бир умр миннатдорман. Аллегри ҳам ажойиб мураббий. У "Милан"да ишлаганида ҳамма танқид қилган, бироқ у доимо бизга ўзининг хотиржамлигини етказар эди" - дейди Мунтари.



