

Кеча Испания миллий термасида бош мураббий ўзгарганидан хабарингиз бор. Хулен Лопетеги ўрнига Фернандо Йерро термани мундиалга бошлаб тушиши маълум қилинди.
Манбага қараганда, "Ньюкасл"устози ҳозирда Испания футбол федерацияси эътиборида турибди. Агарда мундиалда ёмон натижа кўрсатадиган бўлса, айнан у турнирдан кейин терма бошқарувини ўз қўлига олади.



