UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  0 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  156 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  135

Мундиал олдидан. Жавоҳир Сидиқов: "Янги Зеландияга мослашиб бўлдик" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Жавоҳир Сидиқов: "Янги Зеландияга мослашиб бўлдик"

Бугун Янги Зеландияда ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади.
Ўзбекистон ёшлари илк баҳсини 1 июндан бошлаб ўтказади. Терма жамоамиз футболчиси Жавоҳир Сидиқов чемпионат олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоанинг кайфияти жуда яхши. Янги Зеландия бизни жуда ҳам ажойиб кутиб олди. Бу ерда айни вақтда қиш мавсуми ва бироз совуқ. Умуман футболга мос об-ҳаво десак бўлади. Вақтга ва муҳитга мослашиб бўлдик" , - дейди Жавоҳир Сидиқов.

"Юртимизга ёруғ юз билан қайтиш учун максимал ўйинни кўрсатамиз. Ҳамма чемпинатга медал ютамиз деб келади. Бизда ҳам шу мақсад. Ўйлайманки термамизда бунга имконият етади. Рақибларни ўйини ҳақида ма`лумотларга эгамиз. Шунга қарамай бу жаҳон чемпионати ва ҳамма бор имкониятини кўрсатади".

"Ташкилотчилик ва тайёргарлик ҳақида энг яхши фикрларни билдириб муҳим. Шаҳар кичик ва жуда ҳам кўркам. Машғулот майдонларимиз ҳам барча қулайликларга эга. Камчилик борасида умуман фикр билдириб бўлмайди. Биринчи келган кунларимиз таомлари борасида тушунмовчиликлар бўлди лекин айни вақтда ҳаммаси ўз ўрнида. Меҳмонхонамиз стадиондан унчалик узоқда жойлашмаган экан. Майдон ҳолати билан ҳозирча танишишга муваффақ бўлганимиз йўқ".

"Мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб туришини ҳис қиламиз. Энди фақат майдонга тушиш ва натижа кўрсатиш қолган".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика