UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

Мундиал олдидан. Одил Ҳамробеков: "Футболимиз тарихида янги саҳифа очмоқчимиз" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Одил Ҳамробеков: "Футболимиз тарихида янги саҳифа очмоқчимиз"

Ёшларимиз жаҳон чемпионатига жўнаб кетиш олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрдик. Бунинг учун бизга етарлича шароитлар ва имкониятларни яратиб берган ЎФФга миннатдорчилик билдирамиз. Кўнглимиз тўлган. Европадаги назорат ўйинлари орқали ҳаммамиз етакчи тайёргарликка эга бўлдик. Футболчиларда кайфият аъло даражада. Насиб бўлса юртимизни, ота-онамизни, яқинларимизни, мухлисларимиз ва Ўзбекистонни олдида ёруғ юз билан қайтиш учун бор имкониятимизни кўрсатамиз. Ўзбекистон футболи тарихига янги сахифа очмоқчимиз. Финалда ўйнашни истаймиз. Кейинги ҳаётимизга мана шу чемпионат орқали замин яратмоқчимиз", - дейди Одилбек Ҳамробеков.

- Бунинг учун имкониятимиз етади деб ўйлайсизми?


Нима учун етмас экан. Биз ўзимизга ишонамиз. Улардан ҳеч қандай кам жойимиз йўқ. Биз ҳам худди улардан футбол ўйнай оламиз. Инсон уддалаган ишни , инсон уддалай олади. Қўрққанимиз йўқ. Мана биз ҳам Осиё чемпионатида сўнгги ўйиндан ташқари барчасида ишончи ўйин кўрсатдик деб ўйлайман.

- Биринчи ўйин Гондурасга қарши бўлади. Бу жамоа билан ўсмирлар термамиз ҳам тўқнаш келган. Германия Европа чемпионларидир. Гуруҳдаги вазият борасида фикрингиз қандай?

Ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик ва тактикада майдонга чиқамиз. Ҳар бир рақибни имкониятларини ўрганиб чиқдик. Германияни футболчиларига ҳақида маълумотларни кўрдик. Майдон текис, тўп юмолоқ. 90 дақиқа майдонда курашамиз ва юқорида айтганимдек инсон уддалаганини , инсон уддлай олади. Олдинда кучли ўйинлар кутиб турибди. Ички чемпионатда 100 фоиз тайёргарлик кўраётган бўлсак, Ўзбекистон номида майдонга тушаётган ўйинда 200 фоиз куч билан чиқамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика