UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  8 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  7 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  15 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  10 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  7 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

Муҳсин Низомиддинов: "Рашид Ғофуровга тасанно" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Рашид Ғофуровга тасанно"

Про-лиганинг 15-турида "Навбаҳор-Фарм" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов ўз фикрларини билдирди.

- Икки хил тайм кўрдик. 3 очко мақсадимиз эди ва бунга эришдик. Рашид Ғофуровга тасанно айтаман, ёш йигитлардан Про-лигада кураша оладиган жамоа шакллантирибди. Мутахассис сифатида унинг фаолияти учун миннатдорлик ҳам билдираман. Яхши ўйин бўлди, кутилган натижага эришдик. Қўқондан мухлислар келди, бизни қўллаб туришди. Уларга раҳмат айтаман.

- Қўшимча дақиқаларда гол урилгунча ғалабага ишонганмидингиз?

- Ҳар бир мураббий ўз жамоасига ишонади. Мен ҳам жамоамга ишонаман. Биринчи бўлимда голга тортадиган 5та вазиятимиз бор эди. Агар уларнинг бирортасидан фойдаланганимизда бунчалик қийналмасдик. Лекин "Навбаҳор-Фарм" жамоаси ҳам биз кутган ўйинни кўрсатди. Шу сабабли бизга жуда қийин бўлди. Асосийси - сўнгги дақиқада гол уриб, ғалабага эришдик.

- Қўқондаги ўйинда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Ўша ўйин билан буниси қанчалик фарқ қилди?

- "Навбаҳор-Фарм" таркибидаги ёши катта футболчилар кетган, буни яхши биламиз. Лекин шунга қарамай Рашид Ғофуров жамоасини зўр тайёрлаган. Бундан хурсанд бўлдим. Шу йигитлар билан биринчи даврадагидан-да кучли жамоа яратган. Агарда улар шундай кетишса, бундай ўрин уларга ярашмайди. Улар бундан тепароқда бўлиш керак. Лекин ўйин сифати биринчи даврадагидан анчагина яхши.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика