UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  0 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  0 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  1 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  1 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  6 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  2 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  5 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  12 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  5 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  6 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  4

Муҳсин Низомиддинов: "Ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Икки томон ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Натижа "Машъал" томонида бўлди.

- Сиз бугунги ўйин қайдномасида техник директор сифатида кўрсатилдингиз. Жамоада бош мураббий йўқми?

- Бош мураббий борасида анчайин изландик. Раҳбариятнинг сўнги қарори билан бош мураббийлик вазифаси менга ишониб топширилди. Мақсад сари интилишда ҳаракат қиламиз. 

- Бугун "Машъал" бир киши кам бўлиб жамоангизни мағлуб этди. Гуруҳдаги вазиятни қандай баҳолайсиз?

- Мен мураббий сифатида жамоадан ҳар бир ўйинда ғалаба ҳоҳлайман. Бу борада ишлаяпмиз. Кўрдинглар, оз бўлсада, шунча йўл босиб, Қўқондан келиб, бизга мухлислик қилишаяпти. Ҳар доим улар учун ҳаракат қилишимиз керак. "Сурхон" билан ўйинга ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Биз учун рақибнинг аҳамияти йўқ. Масалан, "Насаф" билан ҳам йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади.

- Жамоа олдидаги мақсад қандай?

- Бугун ютқазганимиз жамоа олдида мақсад йўқлигини англатмайди. "Қўқон-1912"ни Суперлигага қайтариш учун ишлаяпмиз. Бугун кўп футболчиларни кўриб олдим. Ёш ёки тажрибали футболчи, биз ҳамманинг имкониятларини чамалаб олишимиз керак. Кимдир ўйнамаяпти, кейин ўйнаб кетади. Мақсадимиз юқори, шу вазифа йўлида интиламиз. Ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика