Муҳсин Муҳаммадиев: "Қизилқум" билан дуранг адолатли бўлди"
24 ноя 2019 11:40
Янгиликлар
Муҳсин Муҳаммадиев: "Қизилқум" билан дуранг адолатли бўлди"
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бухоро" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев ўз фикрларини билдирди.
"Жанговор ўйин бўлиб ўтди ва менга яхши таассурот қолдирди. Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан, йигитлар яхши ҳаракат қилишди ва дуранг натижага лойиқ ўйин кўрсатишди.
Сафардан очко билан қайтиш ҳар доим ёқимли, минимум вазифа бажарилгани учун йигитларга раҳмат. Тўғри хатолар ҳам кўзга кўринди, лекин бу футбол, унда хатоларсиз ўйнашни иложи йўқ, мураббийлар ҳамма вақт ҳам ўйиндан 100 фоиз қониқа олмайди, дуранг адолатли бўлди деб ўйлайман.
Энди кейинги икки учрашувни ўз майдонимизда ўтказамиз ва мавсумни юқори нотада якунлашга ҳаракат қиламиз", - дейди Муҳсин Муҳаммадиев.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар