Муҳим ўйинлар: А Серия 24-тур учун превью
02 фев 16:05
Янгиликлар
"Фрозиноне" — "Милан"
"Фрозиноне"да жароҳатлар билан боғлиқ вазият жуда оғир, бир қатор футболчилар жамоага ёрдам бера олмайди, шундай экан Ди Франческо ўзида мавжуд ўйинчилар билан нима қилиши кераклигини жиддий ўйлашига тўғри келади. Аммо, ҳужум ҳаракатларида иштирок этадиган Кайода баҳсда ўйнаш учун яхши имконият бор. Пиолида ҳам кўплаб жароҳатланганлар бор, аммо машғулотларга Бенассернинг қайтиши ижобий ҳолат. Унинг майдонга тушиш эҳтимоли паст, аммо захирадан ўйинга қўшилиши мумкин. Ҳужумда анъанавий Леао-Жиру-Пулишич учлигига урғу берилади.
Ўтган ўйинда "Милан" уйида 3-1 ҳисобида ишончли ғалабага эришган. Бу ўйинда ҳам "қизил-қоралар" фаворит. Жамоа бир ҳафта олдин "Болонья" билан ўйинда очко йўқотди, шундай экан ҳозирда эътиборлироқ бўлиб ҳаракат қилишади, "Фрозиноне" эса барча муаммоларини ҳисобга олиб ижобий натижага умид боғлаши қийин масала.
Фросиноне Матиас Суле - 24', Лука Маццителли - 65' |
Серия А . 23-тур 03/02/2024, 22:00 3
:
2
Тугади
|
Милан Оливье Жиру - 17', Маттео Габбиа - 72', Лука Йович - 81' |
Стадион: Stadio Benito Stirpe, 16050 томошабин
Бош ҳакам: Luca Pairetto
"Наполи" — "Верона"
Жамоага Натан, Мерет, Оливера, Осимхен, Траоре ва Ангусса ҳали ҳам ёрдам бера олмайди, дисквалификациядан қайтган Симеоне ва Хвича "Наполи" ҳужумини кучайтириши аниқ, улар биргаликда 3-4-3 схемасига фаол тарзда ўтишади. "Верона"нинг ҳолатини тасаввур қилиш қийин ва ўйинчилардан яна кимлар кетиши номаълум, аммо Марко Барони ҳар қандай ҳолатда ҳам ёш футболчилардан фаол тарзда фойдаланади. Шунингдек асосий таркибда "Фортуна"дан ўтган ёш ҳужумчи Нослинани кутиш мумкин.
"Наполи" илк даврада меҳмонда 3-1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Наполи"да шунча муаммолар бўлишига қарамай, айнан улар ушбу ўйиннинг фаворитлари ҳисобланишади. Жамоа ҳужум қила олишини эслаши керак, Хвичанинг қайтиши эса "Лацио" билан зерикарли ўйиндан кўра анча ўткирроқ ўйнашга ёрдам беради.
Наполи Павел Давидович - 79', Хвича Кварацхелия - 87' |
Серия А . 23-тур 04/02/2024, 19:00 1
:
2
Тугади
|
Верона Диего Коппола - 72' |
Стадион: Diego Armando Maradona, 40000 томошабин
Бош ҳакам: Marco Piccinini
"Аталанта" — "Лацио"
Хейн ва Компейнарснинг жароҳатлари Гасперини учун жиддий муаммо, шунингдек Скамакканинг ёмон формаси ҳам. Бундай вазиятда ҳужум марказига Де Кетеларсе ташланади, орқароқдан эса Миранчук ва Пашалич кўмаклашади. Патрик ва Цаканьи "Лацио"га ушбу ўйинда аниқ ёрда олмайди, Ровелла эса асосий таркибга қайтиши керак. Ҳужумда Искаксен, Иммобиле ва Фелипе Андерсондан иборат трио кутилмоқда.
Уларнинг олдинги ўйини драматик тарзда кечган ва "Лацио" 3-2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ҳозирда фаворит "Аталанта" ҳисобланади. Жамоа ажойиб формада ва дарҳол "бургутлар" мудофааси учун кўпроқ муаммолар яратишга отланади. Шунингдек "Наполи" билан ўтган турдан кўра Сарри шогирдларининг ҳам тетикроқ ўйнашларига ишонч бор.
Аталанта Марио Пашалич - 16', Шарль де Кетеларе - 43', Шарль де Кетеларе - 76' |
Серия А . 23-тур 04/02/2024, 22:00 1
:
3
Тугади
|
Лацио Чиро Иммобиле - 84' |
Стадион: Gewiss Stadium, 14492 томошабин
Бош ҳакам: Marco Guida
"Интер" — "Ювентус"
Барелла ва Чалханоглу муҳим ўйинга қадар дисквалификациядан омадли тарзда ўтиб олишди, шундай экан улар майдон марказида Мхитарян билан ўйнашади. Умуман олганда, Инзагидан сюрпризлар кутиш ноўрин, аммо ҳозирча ўнг қанотда ким ўйнаши номаълум. "Ювентус"да ҳам барчаси жойида. Рабьо, Кьеза ва Данило тикланишга улгуради ва асосий таркибда майдонга тушиши керак. Гаттининг жароҳати бироз шубҳага сабаб бўлмоқда, аммо катта эҳтимол билан у жароҳатни даволашга улгуради ва асосий таркибда майдонга тушади.
Уларнинг Туриндаги олдинги ўйинида гроссмейстерча 1-1 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди. Ҳозирда фаворит "Интер" ҳисобланади, жамоа жуда сифатли ўйин намойиш этмоқда, бундан ташқари ўйин Миланда бўлиб ўтади. Барча карталар "қора-кўклар"нинг қўлидадек, аммо "кекса синьора"нинг катта тажрибаси ва Аллегри сабаб "Ювентус"ни ҳисобдан чиқариш ноўрин.
Интер М Федерико Гатти - 37' |
Серия А . 23-тур 05/02/2024, 00:45 0
:
1
Тугади
|
Ювентус |
Стадион: Giuseppe Meazza, 75547 томошабин
Бош ҳакам: Fabio Maresca
"Рома" — "Кальяри"
Де Россининг ишлаб турган нарсани ўзгартиришига ишониш қийин, бундан ташқари жароҳатланганлардан ҳеч ким қайтмади, Ндика эса ҳали ҳануз Африка миллатлар кубогида. Паредес ярим ҳимоя марказида чарчаган Бовенинг ўрнини эгаллаши мумкин. "Кальяри"га келсак, асосий таркибга бир ҳафта олдин тўлиқ 90 дақиқа ўйнай олмаган Виола қайтиши керак. Асосий форвард ролида Петаньянинг белидаги муаммо сабаб Паволетти ўйнайди, қолган жиҳатларда "оролликлар"да ротациялар учун кўп вариантлар йўқ.
"Рома" илк даврада 4-1 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда Сардинияга муваффақиятли сафар қилганди. Ҳозирда ҳам жамоа фаворит, бундан ташқари "Кальяри" меҳмонда унча яхши ўйнамайди. "Жалоросси" илк дақиқаларда муваффақиятга ҳаракат қилади ва Де Росси қўл остида илк марта тўп ўтказиб юбормаслик учун орқада жуда диққатли бўлади.
Рома Лоренцо Пеллегрини - 2', Пауло Дибала - 23', Пауло Дибала - 51', Дин Хайзен - 59' |
Серия А . 23-тур 06/02/2024, 00:45 0
:
4
Тугади
|
Кальяри |
Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 61775 томошабин
Бош ҳакам: Matteo Marcenaro
Сергей Румянцев тайёрлади
Фикрлар