

"Пахтакор" клуби марказий ҳимоячиси Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг декабрь ойидаги йиғинига чақирув олди", – дейилади хабарда.
22 ёшли Ҳамралиев жорий мавсум "Пахтакор" таркибида 24 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11-28 декабрь кунлари БААда йиғин ўтказади. Йиғиндан асосий мақсад – январь ойидаги Осиё Кубогига муносиб тайёргарлик кўриш.



