UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  15 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"нинг мақсади – мавсумни кучли учликда якунлаш" Янгиликлар

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"нинг мақсади – мавсумни кучли учликда якунлаш"

"Локомотив" ҳамда "Қўқон-1912" ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин (2:1) "темирйўлчилар" янги аъзоси ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Муҳаммаданас, авваламбор, туғилган кунингиз билан табриклаймиз!

- Ассалому алайкум. Мана шундай эътибор учун каттакон раҳмат!

- Собиқ жамоангизга қарши ўйин ҳақида фикрингиз?

- Одатда собиқ жамоангизга қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлади, чунки мураббийлар ва раҳбарият қаршисида бошқача кечади. Айни вақтда “Локомотив” билан янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқдамиз. Денис Коростиченкони берган кўрсатмаларини ўйинда тўлиқ бажаришга ҳаракат қилмоқдамиз.

- “Локомотив” билан янги мавсумда қандай мақсадларни қўйгансиз?

- Мақсадларимиз катта. Яъни, мавсумни кучли учликда якунлаш. Бунга эришиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. 

- Янги жамоага мослашиб кетиш жараёни қандай бўлмоқда?

- Бу борада клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабидан миннатдорман. Улар қўлларидан келганча ёрдам беришмоқда. Жамоадошларим билан муносабатларим аъло даражада, муаммо кузатилгани йўқ. 

Шу ўринда, “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти ва мураббийлар штабига раҳмат айтаман. "Локомотив"га ўтишимни тўғри тушунишди ва рухсат беришди. Бу клуб доимо қалбимда қолади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика