UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг муддат футбол ўйнамаслиги маълум  11 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  16 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  13 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  9 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  37 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  5 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  9

Муҳаммад Назем: “Эрон терма жамоаси ҳеч қачон бошқа терма жамоани ўзидан олдинга ўтказмаган” Янгиликлар

Муҳаммад Назем: “Эрон терма жамоаси ҳеч қачон бошқа терма жамоани ўзидан олдинга ўтказмаган”

Бугун “B” гуруҳидан ўрин олган Эрон ҳамда Ироқ терма жамоалари 3–тур учрашувини ўтказади. Биз Эрон терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Назем билан учрашиб ўйиндан олдин фикрларини билиб олдик.

-  Хитой терма жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида гапирсангиз.
-  Биз Хитой терма жамоаси билан олдин ҳам тўқнаш келганмиз. Шунинг учун ушбу терма жамоани яхши билар эдик. Хитойга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр эдик ва якунда йирик ҳисобда ғалаба қозондик.

-  Бугун Ироқ терма жамоасига қарши қандай ўйин намойиш этасизлар?
-  Ироқ жуда яхши терма жамоа. Ироқликлар гуруҳдаги икки терма жамоага қарши яхши ўйин кўрсатишди деб ўйлайман. Бугунги ўйинда ўзимизнингдойимгидек ўйинимизни намойиш этамиз. Эрон терма жамоаси ҳеч қачон бошқа терма жамоани ўзидан олдинга ўтказмаган. Бугунги ўйинда албатта ғалаба қозонамиз.

-  Гуруҳда иккинчи ўринни олсанглар Ўзбекистон терма жамоасига қарши тўқнаш келасизлар. Биламизки сиз 2010 йилги Осиё чемпионатида финалда Ўзбекистон терма жамоасига қарши футзалчи сифатида майдонга тушгансиз. Ўзбекистон терма жамоасининг ҳозирги кучи аввалгисидан қанчалик фарқ қилади?

-  Тўғрисини айтаман жуда катта фарқ қилади. Айни дамдаги Ўзбекистон терма жамоаси аввалгига қараганда жуда кучлти.

-  Осиё чемпионати ҳақида қандай фикрдасиз?
-  Ўйинлар жуда яхши ўтмоқда. Барча терма жамоалар ривожланган, бу уларнинг ўйинидан ҳам кўриниб турипти. Иордания терма жамоаси иккита ўйинда мағлубиятга учраган бўлса ҳам жуда кучли жамоа. Хитой терма жамоаси ҳам ўзига яраша кучга эга. Европага қараганда Осиёда футзал яхшигина ўсишга эришди. Ўзбекистон давлати ушбу йирик мусобақани аъло даражада ўтказяпти. Давлатингиз Эрон билан ўзаро дўстлик ришталарини боғлаган.

-  Бугунги ўйиндан сўнг плей–офф босқичида Ўзбекистон терма жамоасига тушиб қолишингиз мумкин. Бугунги ўйинда таваккалга қўл урмайсизларми?
-  Кейинги босқичда ким билан ўйнашимизни бизга фарқи йўқ. Ўзбекистон терма жамоаси барча жамоаларни ютсин биз ҳам барча жамоаларни мағлуб этайлик, Ўзбекистон терма жамоаси билан финалда тўқнаш келайлик.

-  Мухлисларимиз сизда қандай тассуротлар қолдирди?
-  Ўзбекистон мухлслари Эрон терма жамоасини ҳам яхши кўришади.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика