UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Муҳаммад Кешаварз: “Эрон терма жамоаси Осиёда энг кучли ҳисобланади” Янгиликлар

Муҳаммад Кешаварз: “Эрон терма жамоаси Осиёда энг кучли ҳисобланади”

Бугун Осиё чемпионати ярим финал баҳсида Эрон ва Вьетнам терма жамоалари майдонга чиқишади.

Биз Эрон терма жамоаси сардори Муҳаммад Кешаварз билан учрашиб ундан бугунги ўйиндан олдин интервью олдик.

-  Авваламбор ЖЧ йўлланмасини қўлга киритканинглар билан табриклайман. Плей – офф босқичида Қирғизистон терма жамоасини йирик (7:0) ҳисобида мағлуб этдинглар. Ушбу ўйин ҳақида нима дея оласиз?
-  Қирғизистон билан бўлиб ўткан ўйин жуда яхши ўтди. Ушбу ўйинда биз қирғизистонлик футзалчилардан анча устун эдик. Биз уларни енгишга ҳақли эдик. Ўйин давомида биз улардан ҳар томонлама устунлик қилдик.

-  Бугун Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга чиқасизлар. Бугунги рақибга қарши қандай таёргарлик кўрдинглар?

-  Эрон терма жамоаси Осиёда энг кучли ҳисобланади. Агар бугун Вьетнам терма жамоаси устидан ғалаба қозонсак финалга чиқамиз. Терма жамоамиз жаҳонда ҳам ўз ўрнига эга. Биз Вьетнам терма жамоасининг ўйинларини кўриб уларни ўрганиб чиқдик. Эрон терма жамоаси барча жамоаларга хурмат кўзи билан қарайди. Шу билан бирга мусобақани юқори даражада ўтказяпмиз.

-  Плей – офф босқичида Япония терма жамоаси Вьетнамга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Ушбу ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Япония терма жамоасига ғалаба қозонишга бўлган иштиёқ етишмади. Футзалнинг чиройлилиги шундаки ўйиндан олдин натижани айтиб бўлмайди. Вьетнам терма жамоаси ҳам жуда ажойиб ўйин кўрсатди.

-  Ўзбекистон ҳамда Таиланд терма жамоалари ўйини борасида нима дейсиз?
-  Иккала терма жамоа ҳам кучли. Жуда ҳам қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз деб ўйлайман. Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман. Бизга кўрсатаётган ҳизматлари учун ўзбек ҳалқига миннатдорчилик билдраман.  

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика