Мудрик "Челси"да ўзига рақам танлади
16 янв 2023 00:49
Янгиликлар
Мудрик "Челси"да ўзига рақам танлади
Якшанба куни "Челси" украиналик вингер Михаил Мудрикнинг трансферини эълон қилди.
22 ёшли футболчи учун Лондон клуби 70 миллион евро тўлайди. Бонуслар ҳисобига бу сумма 100 миллион еврога етиши мумкин, буни “Шахтёр” ҳам тасдиқлади.
"Аристократлар" таркибида Михаил Мудрик 15-рақамда тўп тепади. Аввалроқ лондонликлар таркибида ушбу рақам остида Дидье Дрогба, Флоран Малуда, Кевин де Брюйне ва бошқа кўплаб футболчилар ўйнаган.
"Челси" АПЛ доирасида навбатдаги ўйинини 21 январ куни сафарда "Ливерпул"га қарши ўтказади. Айни дамда Грэм Поттер шогирдлари турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар