

Бу борада стадион ходимларига қўрсатмалар берилади ва майдондаги мусулмон футболчидар ва ходимлар ифторлик қилиб олишлари учун шароит яратилади, табиий танаффус ҳосил қилинади. Шундан кейин улар ўз вазифаларина давом эттиришлари мумкин бўлади.
Расмийлар ўйин олдидан барча рўза тутган футболчиларни аниқлаштириш ва улар билан аниқ вақтни келишиб олиши борасида кўрсатмалар олган.
Икки йил аввал “Лестер Сити”нинг “Кристал Пэлас”га қарши ўйинида Премьер лигада илк бор муслим футболчилар рўзаларини очиб олиши учун имконият берилган эди. Ўшанда жамоалар ўйин олдидан ҳакам Грэм Скотт билан ўйин пайтида тўхталишлар бўлишига келишиб олишган эди.



