
Аслини олганда, терма жамоа таркибига бугунги кунда иккинчи бўлиши мумкин бўлган энг яхши посбонлар йиғилган. Александр Лобанов мана икки йилдан бери ОЧЛда иштирок этяпти. Элдор Суюнов 2013 йилги мавсум кашфиёти бўлиши кутилмоқда. "Насаф"нинг муваффақиятида ушбу дарвозабоннинг хизмати катта бўляпти. Яна бир дарвозабонимиз Мурод Зуҳуров эса Нестеровнинг "Бунёдкор"даги ўринбосари.
Александр, Мурод ва Элдор! Сизларга халқ номидан шуни айтишимиз мумкин-ки, ҳаяжонни босинг! Рақибдан чўчиманг, ўз кучингизга ишонинг. Инсон қилган ишни инсон қила олади. Сизларни қўлини дуога очган Ватан халқи қўллайди. Шундай экан, ОМАД!