МТЖ йиғинини тарк этган 6 футболчи кимлар?

Narzulla Saydullayev
4 авг 2020, 22:49
Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлаганидан хабарингиз бор.

Бугун ЎФА матбуот хизмати 6 нафар футболчидан коронавирус инфекцияси аниқлангани боис терма жамоа йиғинини тарк этган деб хабар берди

Бугунги машғулотлардан олинган расмларга эътибор қилсак қуйидаги футболчилар йўқлигини билиш мумкин: Ботирали Эргашев ("Қўқон-1912"), Искандар Шойқулов ("Сўғдиёна"), Қувондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912"), Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), Ислом Кенжабоев ("Насаф") ва Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Бунёдкор"). 

Бундан ташқари терма жамоага чақирилган "Қўқон-1912" аъзоси Мурод Холмуҳаммедов йиғинга умуман келмагани маълум бўлди. Бу борада расмий маълумот берилгани йўқ.  


Биринчи кунги машғулотдан олинган расм

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia