UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  0 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  18 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  15 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  38 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  5

МТЖ. Абдухолиқов ва Жепаров ўрнига Ҳамдамов ва Козак чақирилди Янгиликлар

МТЖ. Абдухолиқов ва Жепаров ўрнига Ҳамдамов ва Козак чақирилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида 21–24 январь кунлари БААда қисқа муддатли йиғин ўтказади.

Аввалроқ БААдаги йиғинда иштирок этадиган футболчилар таркиби маълум қилинганди. Йиғинга таклиф қилинган Темурхўжа Абдуҳолиқов Қатарнинг “Ал-Сайлия” клуби билан, Сервер Жепаров эса Эроннинг “Истиқлол” жамоаси билан шартнома имзолаб, легионер футболчиларга айланди. Бўлажак йиғин ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги учун легионер футболчилар БААдаги ўқув-машғулотларига таклиф этилмайди.

Терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян Абдухолиқов ва Жепаров ўрнига Достонбек Ҳамдамов (“Бунёдкор”) ва Владимир Козакни (“Пахтакор”) таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси йиғин доирасида 22 январь куни Дания U-23 термасига қарши, 23 январь куни эса Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

“Насаф” жамоаси ОЧЛ–2017 ўтиш босқичида Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клубига қарши 31 январь куни баҳс олиб бориши ва унга тайёргарлик кўриши сабабли қаршиликлар таркибидан йиғинга футболчилар жалб этилмади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босчиқи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Эрон 11 очко билан биринчи, Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.


Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика