UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  2 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  13 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  1 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  8 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  11 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  7 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  1

Мозийга қайтиб... "Пахтакор" - Олий Лигага тайёр!" Янгиликлар

Мозийга қайтиб... "Пахтакор" - Олий Лигага тайёр!"

Ушбу рукнимизнинг аввалги сонида россиялик мутахассис Ф. Новиков “Пахтакор”ни қай тариқа олий лигага олиб чиққани ҳақида ҳикоя қилгандик.

Унинг бу саъй-ҳаракати зое кетмади – мавсум якунида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвонига сазовор бўлди. Бундан илҳомланган 65 ёшли мураббий енг шимариб, “Пахтакор”ни олий лигада ҳам муваффақиятли тўп суриши учун янги ғояларини илгари сурди. Тўғри, унга охиригача имкон беришмади. Бироқ унинг режалари улкан эди. Қуйидаги мавсум олди интервьюсида ана шу ҳақда сўз боради.


Ф. С. НОВИКОВ – “ПАХТАКОР” – ОЛИЙ ЛИГАГА ТАЙЁР!”

(“Тошкент ҳақиқати” газетасининг 1991 йил 10 январь сонидан олинган)


Ҳар йили, янги мавсум арафасида «Пахтакор»нинг «Қибрай»даги ўқув -машғулот спорт базасига ташриф буюриш биз, спорт журналистларига одат бўлиб қолган. Мавсумга қандай тайёргарлик кўриляпти, бу йилги режалар қандай, командада ўзгаришлар борми — шу ва шунга ўхшаш саволлар бизни ва футбол мухлисларини қизиқтириши табиийдир. Айниқса бу йил.

Олти йиллик танаффусдан сўнг севимли командамиз яна Иттифоқнинг энг кучли жамоалари билан бир қаторда тўп суради. Бу йил ҳам «Пахтакор» мухлисларининг ўтган йилги шодлиги уланармикан ёки?..

Янги йилдан аввал «Пахтакор»нинг бош тренери Ф. С. Новиков билан учрашиш насиб этмади. Базага қўнғироқ қилганимизда у машғулотлар энди бошланганлиги, ўзгаришлар қўп эмаслигини айтиб, янги йил бошида учрашишни таклиф қилди. Йилнинг бошланиши эса, менимча Фёдор Сергеевич ва унинг сафдошлариига қувноқ кайфият бағишлади. Ўзбекистон ССЖ физкультура ва спорт Давлат қўмитаси ҳайъатининг қарорига мувофиқ “Пахтакор” мураббийлари Ф. С. Новиков, Б. Ҳ. Абдураимов ҳамда А. И. Толибжоновга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер» унвони берилди. Бу хабарни эшитиш биланоқ Қибрайга - пахтакорчилар ҳузурига йўл олдик.

- Фёдор Сергеевич, аввало юксак унвон билан табриклайман, менимча Сиз иккита республиканинг ана шундай унвонига сазовор бўлдингиз...

- Ҳа, Москванинг «Спартак» командаси билан ишлаб юрган кезларимда менга “РСФСЖда хизмат кўрсатган тренер” унвони топширилган.

- “Пахтакор”нинг аввалги, ажойиб устозларидан бири В. Д. Соловьёвга шундай унвонни уч жумҳурият спорт қўмитаталари топширишган эди. Вячеслав Дмитриевичнинг рекордини янгилаш ниятингиз йўқми, ишқилиб?

- Нимага ишора қилаётганингизни тушундим, менга ҳозирча шунинг ўзи етарли. Умуман, мен ҳеч қачон унвон учун тиришмаганман, менга энг муҳими, ўз севган ишим билан шуғулланишга ҳалақит беришмаса бўлгани. Вячеслав Дмитриевич ҳақида гап кетганда эса, у ҳақиқатан ҳам моҳир тренер. Лекин Украинада ва Грузияда хизмат кўрсатган тренер унвонлари унга Тошкентга келишидан аввал топширилган. Шунинг учун ҳам уни қочоқликда айблаб бўлмайди. Умуман олганда, шундай йигитларни ташлаб кетишга кўзим қиймаса керак.  

- Йигитларнинг ҳаммасидан ҳам хурсанд эмасга ўхшайсиз?

- Дам олишдан сўнг кўпинча шундай бўлади. Йил давомида бир марта – бир ой давомида биз ўйинчиларни ўз холига ташлаб қўймасак бўлмайди. Бироқ бу – ой давомида нимани хоҳласанг, шуни қил деган маънони билдирмайди. Спортчилар профессионал бўлганларидан кейин, кундалик тартибларига ўзлари амал қилишлари зарур. Бизда эса ҳали масъулият жуда кучли эмас шекилли... Мана, дам олиш пайтида ҳеч бўлмаса эрталаб югуриб турганлар машғулотга тез киришиб кетишди. Ой давомида тўпга умуман яқин- лашмаганлар эса, қийналиб чарчаб қолишаяпти. Яна бир-иккитаси тўлишиб келганини айтмайсизми...

- Яқинда машҳур хоккейчимиз В. Крутов дам олишдаи сўнг вазни ошгани учун, уни сотиб олган Канаданинг «Ванкувер Кенакс» Владимирни ўйинга қўйишдан бош тортди ва охир-оқибатда бошқа командага сотиб юборди. Сиз “қорин қўйганлар”га қандай чора кўрмоқчисиз?

- Чорани улар ўзларига белгилашади. Агар ким олий лига талабларига жавоб бермаса, командада ушлаб турмаймиз. Ҳозир вақт ғанимат, ишлаш керак. Мана, Оганесян ўтган мавсум бошида Тошкентга келганида кўпчилик уни футбол билан жиддий шуғулланишига гумон билан қараган эди. Ўзини жуда қўйиб юборган эди. Лекин у ўз устида жуда қаттиқ ишлади. Ёшини ҳисобга олиб, қамроқ машқлар берганимизда ҳам ишлайверди. Ҳозир командада ундан эпчили йўқ.

- Янги мавсумга тайёргарлик қандай кетаяпти, «Қибрай»да «қишламоқчисизлар» шекилли?

- Ҳа, бутун қиш мавсумини шу ерда ўтказамиз. Бу ердаги шарт-шароитлар мени қониқтирди. Об-ҳавоси ҳам қулай. Олий лиганинг кўпгина командалари Сочида ёмғирдан эзилиб балчиққа айланган майдонларда машқ ўтказишга мажбурдирлар. Ўз ҳисобида валютаси бўлган бой командалар чет элда тайёрланишлари мумкин. Бизга эса “Қибрай” қулай.

- Режада чет элга чиқиш йўқми?

- Январь ойининг охирларига Малайзияга жўнаш мўлжалланган. Бироқ унгача, тайёргарликнинг асосий босқичини якунлаб, команда аъзоларини аниқлаб олиш зарур.

- “Пахтакор”да ҳеч қачон бунча кўп ўйинчи кўрмаганман?

- Буни олий лига дейдилар. Ўтган йили 15-16 ўйинчи билан мавсумни ўтказиш мумкин эди. Энди эса ўринбосарлар - дублёр таркибни ҳам тузишимиз зарур. Шунинг учун ҳозир иқтидорли ёшлардан кўпчиликни тайёргарлик машқларига таклиф этганмиз. Синовдан муваффақиятли ўт- ганлардан «Пахтакор» дублёр командасини тузамиз. Ундан асосий таркибгача эса бир қадам.

- Улар орасида ишқибозлар биладиган ўйинчилар борми?

- Умуман, бу соҳада жуда эҳтиёт бўлиш даркор. Ҳозир уларнинг шундай пайти-ки, агар матбуотда номлари чиқса, демак командага қабул қи- линибман деб, ўсишдан тўхташлари мумкин. Лекин шундай бўлса-да, улардан баъзиларини кўрсатишим мумкин. Дарвозабон Олег Блинков – у ўз тенгқурлари орасида бўлиб ўтган Бутуниттифоқ турнирда “Энг яхши дарвозабон” номини олишга муваффақ бўлган. Ўйинчилардан эса Ойбек Усмонхўжаев, Жасур Абдураимов, Арсен Балаянлардан муносиб ўринбосарлар етишиб чиқиши мумкин. Умуман олганда, дублёрлар фақат жумҳуриятимиз футбол мактабларида таҳсил олган ёш спортчилардан ташкил топади. 

- Асосий таркиб-чи?

- Бу ерда бир оз қийинчилк бор. Олий лигада тажриба катта роль ўйнайди. Ҳозирги пахтакорчиларда эса у етишмайди Оганесян, Денисов, Шквирин, Пятницкий, Қосимов - ана шу ўйинчиларгина машҳур командалар олдида ўзини йўқотиб қўймасдан ҳаракат қилишлари мумкин. Қолганлар-чи? Бу билан мен Шарипов, Ҳасанов, Турсунов ёки Клочковларни камситмоқчи эмасман. Бироқ уларга йўқ деганда ярим йил, ҳеч бўлмаганда бир давра ўтиши зарур.

Мана, тахминий ўйинлар тартибига кўра (у ҳали тасдиқланмаган) биз дастлабки тўрт учрашувни «Днепр», «Черноморец» (Тошкентда) ва «Спар- так», «Шахтёр»лар билан (сафарда) ўтказишимиз керак. Бу командаларни таништириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Дастлабки учтаси УЕФА кубокларида иштирок этганлигининг ўзи кўп нарсани билдиради. Борди-ю, биз улар билан тенгма- тенг ўйнасак хўп-хўп. Бирданига мағлубиятга учрасак-чи?

Тўғри, бу тўрт ўйин билан мавсум тугамайди. Бироқ энг ёмони – ўйинчиларда ишонч йўқолади. “Кубань”, “Локомотив” командаларига 6-7 тадан тўп киритган ўйинчиларимиз Юран, Мостовой, Татарчук ва Гецколар олдида довдирай бошлашади. Бу энг ёмони. Олий лигага “ура” билан чиқиб, келгуси йили қайтиб тушган командалар қанчадан-қанча. Шунинг учун ҳам сал оёққа мустаҳкам туриб олгунча, бизга 3-4 нафар тажрибали футболчилар зарур.   

- Ишқибозларимиз четдан келадиган ўйинчиларни кўпам жинлари ёқтиравермайди. Чунки йиллар давомида биз «учар» ўйинчиларни кўравериб безиллаб қолганмиз. Балки ўзимиздан етишиб чиқиб ҳозир турли командаларда тўп сураётган тажрибали ўйинчиларни чақириш керакдир?

- Масалан?

- М. Билолов, А. Абдураимов, В. Постнов, О. Синелобов, М. Кабаев, яна қанча керак?

- Ҳеч қанча. Аввалги тренерларнинг хатоси, кетган ўйинчиларни қайтариб олиш бўлган. Бундайларда эса масъулият бўлмайди. Менинг қоидам эса бошкача.

- Ахир «Спартак» Базулев, Поздняков ва яна бир қанча ўйинчиларни қайта қабул қилди-ку!

- Улар четда ўтириб қолганлари учунгина кетган эдилар. Постнов, Синелобовлар эса командани қийин ҳолатда ташлаб кетдилар. Кўчамизда байрам бўлишини эшитиб келмоқчи бўлсалар... менимча, кишида қатъий қоида бўлиши керак. Билолов ва Абдураимовларга келганда эса, мен уларни олий лига ўйинчилари сифатида тасаввур ҳам эта олмайман.

- Хўш, уй ва машина олиш учун Тошкентга кимлар келмоқда?

- Аввало уй ва машина бекордан-бекорга берилмайди. Ундан кейин, хўжалик ҳисобидаги «Пахтакор» клуби жуда ҳам бой эмас. Шунинг учун ҳам «Пахтакор»га ошини ошаб, ёшини яшаганлар эмас, асосан олий лигада ўйнашга қодир, фақат бунинг учун турли сабабларга кўра ана шу имко- ниятларга эга бўлмаганлар таклиф қилинган.

- Сир бўлмаса, билсак бўладими уларнинг кимлигини?

- Аввало кимлар кетганини айтай, шунда қайси чизиққа кўпроқ ўйинчилар зарурлигини ўзингиз ҳам билиб оласиз. Дарвозабон А. Яновский ва ҳимоячи С. Бондаренко футбол билан хайрлашишди. А. Жабборов ва Қ. Тўраевлар ҳам запасда ўтиргандан, ўз қадрдон командаларини афзал кўришди - биз уларга жавоб  бериб юбордик. Ҳозирча бир йўла уч дарвозабонни синовдан ўтказяпмиз. Яновский Владикавказнинг “Спартак” командасига тренер бўлиб ишга ўтагандан кейин, биз уни ҳамкасбига алмашдик – Юрий Прескоков ўтган йили Газзаев қўлида таҳсил олган эди. Сергей Бураков сизга яхши таниш бўлиши керак. У ўтган йили Олма-отанинг “Қайрат” командасини ишончли қўриқлади. Москванинг “Торпедо” клубида тарбияланган, кейинчалик Твернинг “Волга” командасини қўриқлаган Дмитрий Гуленков ҳам ҳозир синовдан ўтмоқда.

Москванинг «Спартак» командасидан ярим ҳимоячи В. Новиковни, ҳужумчилардан эса Воронежнинг «Факел» жамоасидан В. Землинни таклиф қилганмиз, Яна бир иқтидорли ҳужумчи Чори Мухадов ҳам бир йил «Помир» таркибида тўп сургандан сўнг, яна Тошкентга қайтди. Бироқ улар энди «Пахтакор» таркибида майдонга тушишади, дейишга вақт эрта. Фақат контракт - шартнома имзолангандан кейингина улар командага қабул қилинадилар.

- Ҳимоячилар ҳақида ҳеч нарса демадингиз? Утган мавсумда бизни энг хавотирлантирган чизиқ ана шу бўлди-ку!

- Ҳа, ҳимоя бизнинг оғриқ жойимиз. Айниқса, марказий ҳимоячилар бизга сув ва ҳаводек керак, Фарҳод Магомедов ва Геннадий Денисовлардан кўнглим тўқ, улар қанот ҳимоясини эплашади. Ҳозирча Клочков, Рўзимовлар билан бирга Альмир Қаюмов ҳам тайёргарлик кўраяпти. Футбол мухлислари бу ўйинчини Москванинг «Спартак» командаси орқали эслашлари керак. Минскнинг «Динамо» командасидан ҳам бугун-эрта ҳимоячи (унинг номини айтмаганим маъқул) келиши керак. Хуллас, ўйинчилар тайёрланаяптилар, биз кўраяпмиз, ўйлайманки барча чизиқларда ҳам ўз ишининг усталари ҳаракат қилишади.

- Айтганингиз келсин. Айтинг-чи, ҳозир ўйинчиларнинг жисмоний тайёргарлигидан қониқаяпсизми?

- Асосий таркибнинг асосий қисми мен мўлжаллаган ҳолатга етиб келди. Бироқ функционал тайёргарлик бўйича ҳали кўп иш қилишимиз керак. Бу ишда ҳамкасбларим В. В. Борисов ҳамда А. И. Толипжоновлар катта ёрдам беришаяпти. Мен кўпроқ эътиборни асосий таркиб ўйинчиларига қаратаяпман. Бироқ ўринбосарларни ҳам унутмаслик керак. Ҳозирча ҳафтасига 6 марта, кунига иккитадан назарий ва амалий машғулотлар ўтказаяпмиз. Мўлжалим бўйича февралнинг охирларига келиб, команда «очилиши» керак.

- Фёдор Сергеевич, ўтган йил охирида «Пахтакор» олий лигада 3-8 чи ўринлардан бирини эгаллайди деган эдингиз, фикрингиздан қайтмадингизми?

- Йўқ, меиимча шундай бўлиши керак ва биз ана шу ўринлар учун курашамиз ҳам. Бироқ гап-гап билан, тўп эса юмалоқ, жўжани кўзда санайдилар. Ҳозирча эса бир нарса аниқ - у ҳам бўлса «Пахтакор» олий лигага тайёрдир!


Аброр ИМОМХЎЖАЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика