Мойзе Кин ажойиб натижа қайд этмоқда

Eldor Akmurzayev
13 апр 2019, 19:21
Италия А Сериясининг 32-тур доирасида СПАЛ – "Ювентус" учрашувида ҳисобни очган Мойзе Кин сўнгги учрашувларни голсиз тарк этмаяпти.

У ўзи қатнашган охирги 6та баҳснинг барчасида гол урган. Евро-2020 саралаши доирасида 19 ёшли футболчи Италия терма жамоаси либосида Финландия (2:0) ва Лихтенштейн (6:0) дарвозасига биттадан гол урган бўлса, туринликлар сафида чемпионат доирасида "Эмполи" (1:0), "Кальяри" (0:2), "Милан" (2:1) ва СПАЛ (ўйин давом этмоқда) дарвозаларига бир борадан йўл топган. ЕЧЛнинг чорак финал илк баҳси "Аякс"га қарши меҳмондаги ўйинда эса у захирада қолдирилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia