Мойес “Сандерленд”дан кетганлигини маълум қилди

Aslanov Jasurbek
23 май 2017
Англиянинг “Сандерленд” клуби эндиликда собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес ўз лавозимини тарк этди.

Мойес 2016 йилда “қора мушуклар”га бош мураббий этиб тайинланганди. Жамоа жорий мавсум якунларига кўра АПЛни тарк этди.

“Менга ишонч билдирган клуб раҳбарияти ҳамда мухлисларга чексиз миннатдорчилигимни билдираман. “Сандерленд”нинг имкон қадар тезроқ АПЛга қайтишини тилаб қоламан. Менинг ўрнимга келадиган мураббийга ҳам омад тилайман”, — деди Мойес ташкил этилган махсус матбуот анжуманида.




Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: