Моуриньюнинг ёрдамчиси: “Сендан бир умрга миннатдорман”
02 янв 2022 09:30
Янгиликлар
Моуриньюнинг ёрдамчиси: “Сендан бир умрга миннатдорман”
“Тоттенхем” ва “Рома”да Жозе Моуриньюнинг мураббийлар штабида ишлаган Жоау Сакраменту Рим клубини тарк этишини айтди.
У бош мураббий сифатида фаолиятини бошлашни режалаштирмоқда.
“2021 йил жаноб Жозе Моуринью билан ўтказилган 2 йиллик даврнинг ўз ниҳоясига етиши билан якунланди, бундан фахрланаман. Сен билан ишлаш орзуим эди. Сендан бир умрга миннатдорман, жаноб! Энг яхши тилакларни тилайман!”, дея ёзган ўз саҳифасига 32 ёшли Сакраменту.
Фикрлар