UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  0 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  3 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0

Моуринью ва Анчелотти ўртасидаги 8-тўқнашувни ўтказиб юборманг! Янгиликлар

Моуринью ва Анчелотти ўртасидаги 8-тўқнашувни ўтказиб юборманг!

Бугун Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби Англия кубоги 1/8 финали доирасида "Эвертон" меҳмони бўлади.

Мерсисайддаги учрашув Тошкент вақти билан 01:15 да старт олади. Мазкур баҳсда асосий интрига иккала мураббий — Жозе Моуринью ва Карло Анчелотти ўртасида рўй бериши кутилмоқда. Ўз вақтида жаҳонда кучлилар рейтингини бошқарган мутахассислар фаолиятида "чўкиш" рўй беряпти гўё. Бундан 5-6 йил муқаддам Моуринью, Анчелотти сингари мураббийлар "Тоттенхэм"-у "Эвертон"лар юборган хатни почта қутисидан олиш учун эгилиб ҳам ўтирмасди...

Маълумот учун, бугунги баҳс иккала мураббий ўртасидаги 8-расмий ўйин ҳисобланади. Португалиялик "беназир" Италиянинг "Карло отаси" билан илк бор 2003 йилнинг  август ойида "учрашган" эди. "Порту" ва "Милан" ўртасидаги УЕФА суперкубоги учун баҳс "россонерилар"нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган, ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол Андрей Шевченконинг номига ёзилган эди.

Кейинчалик "икки наҳанг" Милан дербиси, Европа Чемпионлар Лигаси ва Англия чемпионатида куч синашиб кўришди.

сана
мусобақа
мавсум
тур
уй
ҳисоб
меҳмон
13.09.2020
АПЛ
20/21
1
Тоттенхэм
0:1
Эвертон
06.07.2020
АПЛ
19/20
33
Тоттенхэм
1:0
Эвертон
16.03.2010
ЕЧЛ
09/10
1/16 финал
Челси
0:1
Интер
24.02.2010
ЕЧЛ
09/10
1/16 финал
Интер
2:1
Челси
15.02.2009
А Серия
08/09
24
Интер
2:1
Милан
28.09.2008
А Серия
08/095
Милан
1:0
Интер


Гувоҳи бўлганингиздек, ўзаро баҳсларда 3 бор Анчелотти бошчилигидаги жамоаларнинг қўли баланд келган бўлса, 4 ўйин якунида Моуринью шогирдлари ғалабани тантана қилган. Қизиқарли жиҳати шундаки, иккала мураббий ўртасидаги баҳсларда ҳеч қачон дуранг натижа қайд этилмаган ва барча учрашувларда ғолиб 1 тўп фарқи билан зафар қучган. Демак, бугунги баҳсдан шиддатли ўйин кутишимиз учун асослар етарлича. Бугун ҳам футболдан завқ олишни истасангиз, еврофутболнинг забардаст мураббийлари орасидан ажралиб, мўйсафид мутахассислар сафига қўшилишга улгурган "беназир" ва "Карло ота" ўртасидаги "жанг"ни ўтказиб юборманг!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика