

“Оғир ўйин, бундай баҳсларда қандай ўйнаш кераклигини биладиган қийин рақиб.
Учрашув бошида Пауло Дибалада гол уриш учун қулай имконият туғилди. Натижани айтмаса, Пауло майдонда энг яхши футболчи бўлди.
Тўрт марта 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кўра, битта учрашувда 0:4 натижаси билан ютқазишни афзал кўраман, чунки якунда биз 12 очко эмас, атиги 3 очко йўқотдик”, дейди португалиялик.
Эслатиб ўтамиз, римликлар мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди. Ҳозирда жамоа А Серия турнир жадвалида 10 очко билан 5-ўринга тушиб қолди.



