Моуринью: "Шундай рекордлар борки, уларни янгилаш имконсиз"
22 янв 2021 22:56
Янгиликлар
Моуринью: "Шундай рекордлар борки, уларни янгилаш имконсиз"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью "Ливерпуль"нинг уй ўйинларидаги мағлубиятсиз серияси якунланганига изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис бошқарувидаги "Челси" қаторасига 86 ўйинда мағлуб бўлмаган эди. "Ливерпуль"нинг "Энфилд"даги серияси эса 68 ўйинга етди.
"Ҳар қандай спорт туридаги ақл бовар қилмас рекордлар ҳам янгиланиши мумкин. Аммо, шундай натижалар борки, уларни янгилаш имконсизлигини ҳис қиласиз.
Ростини айтсам, "Ливерпуль" ажойиб натижага эришди. Уларнинг натижасини такрорлаш жуда қийин. Бироқ, "Челси" мен билан ўрнатган рекорд ҳамон энг яхшиси.
"Ливерпуль"ни ажойиб серия билан табриклайман, улар кўпдан бери "Энфилд"даги ўйинни ютқазишмаган эди", – "Тоттенхэм" бош мураббийи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар