Моуринью Шомуродовни танқид қилди

Eldor Akmurzayev
10 янв 2022, 07:40
Италия чемпионати 21-туридан ўрин олган “Рома” – “Ювентус” (3:4) баҳсидан кейин мезбонлар устози Жозе Моуринью ўз фикрлари билан бўлишди.

“Аниқ бир футболчини танқид қилишни хоҳламайман, аммо буни қилишим керак. 70 дақиқа давомида жуда яхши ўйнадик, мутлақ устунлик. Бироқ, кейин улар психологик томондан синишди.

Феликснинг ўрнига захирадан тушган футболчи (Элдор Шомуродов) дарров хатоларга йўл қўйишни бошлади. “Ювентус”нинг иккинчи голи эса бизни яксон қилди. Кучли менталитетга эга жамоа бундай вазиятда муаммоага дуч келмайди, аксинча назорат этишда давом этади. Аммо бу жамоа психологик томондан заиф. У топ рақибларни ютолмайди.

Йигитларга психологик таъсир ўтказишимни эмас, менга қулоқ солишлари кераклигини уқтиргандим“, дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 71-дақиқада ҳисоб 3:2 бўлиб турганида Феликс Афена-Гьяннинг ўрнига майдонга тушди. Бир дақиқа ўтар-ўтмас Деян Кулусевски мувозанатни тиклаган бўлса, 77-дақиқада Маттиа Де Шильо туринликларга иродали ғалаба келтирди – 4:3!

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia