UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср (матнли трансляция)  66 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6

Моуринью: "Одамлар мени Жозе Гарри Моуринью Поттер деб ўйлашади" Янгиликлар

Моуринью: "Одамлар мени Жозе Гарри Моуринью Поттер деб ўйлашади"

Жозе Моуринью "Милан"га қарши баҳс олдидан мухлисларнинг у ҳақида фикри борасида гапирди.

"Жориймавсум бизда иккита қийин давр бўлди: Биринчиси - чемпионатдаги дастлабки учта тур, 9 очко ўрнига 1 очко олдик. Ҳозир Чемпионлар лигаси зонасидан 4 баллга ортда қоляпмиз.

Иккинчиси - муаммолик таркиб билан "Фиорентина", "Аталанта", "Юве", "Лацио", "Милан"га қарши ўйнайдиган давримиз. Буни қийинчилик эмас дейиш адолатсизлик. Ўзингиз истаганча танқид қилинг, аммо ҳозирги қийинчиликларни унутиш - ақлсизлик.

"Кремонезе"га қарши ютилган баҳс эсингиздами? Ҳимоя чизиғимиз эсингиздами? Бугунги аҳволимиз қандай? Кристенсен ҳимоячи эмас, Манчини жароҳатланган ва ҳимоя марказида ўйнамайди, Хейсен ҳали бола, Льоренте эртага ўйнаши мумкин, аммо сўроқ остида.

Биз дербида мағлуб бўлдик, аммо чемпионатда курашни давом эттирамиз. Биз - "Рома"миз, энг зўр мухлислар бизда.

Жамоа мураббийининг номи анча машҳур, одамлар уни Жозе Гарри Моуринью Поттер деб ўйлашади. Бу менга бўлган талабларни оширади.

"Милан"га қарши баҳсда қолган учрашувлардагидек бор кучимиз билан тўп тепамиз. Афсуски, захира ўриндиғида эмас, трибунада бўламан" - дейди "Рома" устози.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика