

Эътиборлиси, португалиялик мураббий учрашувдаги якуний ҳисобдан мамнун бўлиб, ўз ўйинчиларига юқори баҳо берди.
"Мен шундай ғалаба қозонишни яхши кўраман. Менга 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишдан кўра минимал ҳисобдаги ғалабалар ёқади. Шунчаки, бундай вазиятларда жамоа ҳақиқатан ҳам бор кучи билан ҳаракат қилгани, ягона мақсад учун бирлашгани тушунилади", — деди Моуринью.



