Моуринью Италиядаги тажрибаси ҳақида гапирди
08 сен 2021 19:42
Янгиликлар
Моуринью Италиядаги тажрибаси ҳақида гапирди
Мутахассис 2008–2010 йилларда "Интер"ни бошқарган.
"Ҳозир анча жиддий қиёфадаман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман, чунки ишимда тажриба жуда муҳим. Италиядан кетганимдан бери кўп воқеаларни бошдан кечирдим, лекин сиз мамлакатга биринчи марта келганингизда, барчасини нолдан бошлайсиз ва ҳаммасини қайтадан ўрганишингиз керак. Бу нарсалар мен учун эмас, чунки мен Италиядан, унинг маҳаллий футбол маданиятидан хабардорман. "Рома"ни яхши биламан, чунки у "Интер"нинг А Сериядаги ҳақиқий рақиби эди. Ҳозир мен ушбу жамоа бошқарувидаман", — деди Моуринью А Серия матбуот хизматига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2009/2010 йилги мавсумда "Интер" Жозе Моуринью бошчилигида требл қайд этиб, А Серия, Италия кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар