

"Тоттенхем" бош мураббийи Жозе Моуринью яқин трансферлар ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилди. Португалиялик мураббий "Вест Бромвич" ҳимоячиси Натан Фергюсонга кўз тикмоқда.
Бу ҳақда Британия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда. Фергюсон учун "шпорлар" билан биргаликда яна икки Франция клублари курашади. Булар, "Лион" ва "Марсель" клубларидир.
Фергюсон тўп тепадиган "Вест Бромвич" клуби Англия Премьер-лигасига қайтишга яқин. Ҳозирда клуб Чемпионшипда биринчи ўринни эгаллаб турибди.




