

Эслатиб ўтамиз, ҳакам Рахим Стерлингнинг Йоаким Меле билан тўқнашувидан кейин 11 метрлик "нуқта"ни кўрсатди. Англиялик бу вазиятда симуляция ишлатгани борасида фикрлар янграмоқда.

Харри Кейн пенальтидан унумли фойдалана олмади, аммо қайтган тўпни дарвозага киритишга эришди. Ушбу гол ҳал қилувчи рол ўйнади ва Англияни финалга олиб чиқди.
"Футбол инсони сифатида бу вазиятда пенальти белгиланганидан ҳайратдаман. Англия ўз кучи билан юта олади деб ўйлагандим", – деди Моуринью.



