Моуриньонинг айтганлари ошкор бўлди, у дисквалификация қилиниши мумкин

Оқил Абдубарноев
21 фев 2022, 21:33
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо дам олиш кунлари “Рома” – “Верона” ўйини якунларида қизил карточка олди.

Учрашув чоғида португалиялик мутахассиснинг ҳаракатлари ҳакамга ғалати ишора бўлиб туюлди — "Special One" қўлини телефон трубкасига ўхшатди.

Манбанинг хабарига кўра, Моуриньо ҳакамга шундай бақирган: "Улар сени атайин юборишди... "Ювентус" сени юборди".

Жозе Моуриньо эндиликда уч ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” ва “Верона” 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Жозе Моуриньо жамоаси айни дамда Италия А Серияси турнир жадвалида бор-йўғи саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: La Stampa