Моуриньюга "Барселона" ҳимоячиси керак

Mirjalol Normatov
25 июл 2021, 13:59
"Рома" "Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангленинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Sport.es" хабарига кўра, "Рома" бу борада Каталония клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Клуб футболчи учун 15 млн евро таклиф қилган, аммо "Барселона" ҳимоячини 25 миллиондан камига сотмоқчи эмас. Клеманнинг ўзи эса жамоадан кетмоқчи эмас.

Лангле 2018 йилдан буён "Барселона" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўтган мавсумда у ЛаЛиганинг 33 ўйинида қатнашиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es