

Португалиялик мутахассис амалдаги таркибдан мамнун ва ўз шогирдларининг кейинги ўсишига умид боғламоқда.
"Бизнинг ихтиёримизда ҳамиша қайдномага киритилган 23 нафар футболчи бор. Навбатдаги ўйинда Винисиус майдонга тушмайди, аммо Милитао хизматидан фойдаланиш мумкин бўлади. Трансферларга келсак, мен раҳбариятга ҳеч қандай илтимос билан мурожаат қилганим йўқ. Мени таркиб ҳам, футболчилар ҳам тўлиқ қониқтиради", — деди Моуриньо.



