Моуриньо: "Погба қачон сафга қайтишини билмайман"

Aslanov Jasurbek
30 окт 2017, 14:34
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг жароҳатланган футболчилари ҳолати ҳақида маълумот берди.

Мутахассис ярим ҳимоячи Поль Погбанинг қачон сафга қайтишини билмайди.

"Погба қачон сафга қайтиши ҳақида маълумотга эга эмасман. Унинг даволаниш жараёнини назорат қилмайман. У умумий гуруҳда шуғулланмаяпти, индивидуал тарзда ишламоқда, бундай ҳолатларда тахмин қила олмайман.

Погбасиз фақат битта ўйинда ғалаба қозона олмадик. Иккитами? Бу ҳам ёмон эмас" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›