
"18 йил олдин, йўғе, 18 ой олдин сўнгги совринимни ютганимда 10 очколик фарқ билан илгарилаб кетгандик.
Ўшанда декабрь сўнггида ва январь бошида 10 очко йўқотгандик. Кейинчалик яна ўз ўрнимизга қайтиб, совринни қўлга киритгандик. Сен очко ишлашинг, бошқалар эса очколардан маҳрум бўлишлари мумкин.
Мавсум давомида шундай ҳолатлар бўладики, барча сенга қарши бўлади. Ёки аксинча, барчаси сенинг фойдангга. Ҳали кураш якунлангани йўқ.
АПЛ - қийин мусобақа. Келинг, яхшиси кузатайлик ва нима бўлишини кейин кўрамиз. Якшанба куни биз қийин ўйин ўтказамиз. Кўрамиз, уч очкони қўлга кирита олармикинмиз", - дейди Моуриньо.