

Маълумотларга кўра, Моуриньо ва МЮнинг трансфер бозоридаги ишларига жавоб берадиган менежери Эд Вудворд ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди.
Моуриньо ёзги трансфер ойнасида фаол эмаслигидан ва бор-йўғи 3 нафар футболчи - Фред, Диогу Далот ва Ли Грантни харид қилганидан норози.
Вудворд харидлар учун бошқа пул сарфламоқчи эмас, бироқ португалияликнинг фикрича, таркиб йиғилмаган, у бир неча ой олдин трансфер мақсадлари рўйхатини тақдим этган эди.



