Моуриньо: "МЮ июлда икки ёки уч футболчи сотиб олмоқчи"

Aslanov Jasurbek
26 фев 2017, 18:14
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо клубнинг ёзги трансфер режалари ҳақида гапириб берди.

"МЮ шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар жорий мавсумда ўз вазифаларини яхши бажаришмоқда. Июлда таркибни кучайтириш учун икки ёки уч футболчи харид қилмоқчимиз. Жамоа эришган даражадан мамнунмиз, аммо навбатдаги трансфер ойнасида яна олға қадам ташлаш керак.

Кўпчилик футболчиларимизни сақлаб қоламиз, аммо бир вақтнинг ўзида ўсишга ҳам эришамиз" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal