

"Кимлардир ишини йўқотаётганида баъзилар хурсанд бўлишини тушунишни истайман. Агар журналистлар 20 кишини ҳайдаб юборишлари мумкинлиги ҳақида ёзса, мен улардан ҳавотир оламан. Тўғриси. 20 журналистни ҳайдаб юборишса, хатто мен танимайдиганлар бўлса ҳам бундан ранжийман. Аммо мураббийлик - сен кетишингдан барча мамнун бўладиган ягона касб.
Брендан Рожерсга боғлиқ вазиятни эсланг. У АПЛда чемпион бўлишига бир баҳия қолди, йил мураббийи бўлди, кейин эса уни ҳайдаб юборишди ва ҳамма хурсанд. Бунинг барчаси ғалати. Буни тушуна олмайман" - дейди Моуриньо.



