

"Ҳозир францияликлар ўз хоналарида Англия ҳамда Хорватия ўртасидаги баҳс экстра таймда тугагани туфайли хурсандчилик қилишмоқда. Улар бир кун кўп дам олишади, бу адолатсизлик деб ўйлайман. Икки жамоа бир кунда ўйнаши керак.
Финалда икки жамоанинг имкониятлари тенг бўлиши лозим. Хорватлар майдонда вақт ўтказиш бўйича бу мундиалда ҳаммадан яхшироқ натижа қайд этди. Ҳозирча францияликларда имконият кўпроқ, улар фаворит" - дейди Моуриньо.



