

"Доимо менга ҳақиқий рақобат кераклигини айтганман. Испанияда йилда тўртта учрашуви бўлган буюк клубни бошқардим: "Реал" - "Барселона", "Барселона" - "Реал", Примеродаги кейинги учрашувлар қуйидагича якунланарди - 4:0, 5:0, 4:1, 6:1. Айнан шу туфайли икки маҳлуқ чемпионатида ғалаба қозониш қийин, чунки бу грандларнинг ҳеч қайсиси деярли очко йўқотмас эди. Мен 100 очко тўплаб Испания чемпиони бўлдим, аммо 91 очко билан совринни қўлдан чиқардим. Баъзида Англияда чемпионлик учун 75 очконинг ўзи етарли бўлади" - дейди Моуриньо.



