

"Агар ёшинг 34да бўлса, таътилсиз қийин бўлади. Мавсум давомида 70 учрашув ўтказиб бўлмайди. Терма жамоага чақирилмаган бошқа йигитларга икки кун таътил тақдим этаман. Златанга қанча керак бўлса шунча мумкин. У ҳар бир учрашувда тўлиқ ўйнамоқда. Биз тўртта баҳс ўтказдик ва у 360 дақиқа майдонда бўлди. Катта йигитга тўрт кунлик таътил мумкин" - дейди Моуриньо.



