Моуриньо: "Ҳамманинг кўз олдида Мхитаряндан кечирим сўрадим"

Aslanov Jasurbek
6 янв 2018, 18:18
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Дерби Каунти"га қарши Англия Кубоги 1/32 финал босқичи учрашувидан (2:0) сўнг, жамоа ярим ҳимоячиси Генрих Мхитаряндан узр сўраганини айтиб берди.

"Мхитарян танаффусда алмаштирилишга муносиб эмас эди. Бу мен томондан адолатсизлик бўлди ва бу ҳақда унга айтиб бердим. Ўзим қилган иш менга ёқмади. Генрих яхши ўйнади. У бир неча марта тўпни йўқотди, аммо ёмон кўринмади ва жамоага фаоллик қўшиб турган эди. Танаффусда Рашфорд бугун гол ура олмайди деб ўйладим.  Шу сабабли майдонга Лукакуни туширдим, Мхитарян эса қурбонга айланди. Одатда бундай қилмас эдим. Кийиниш хонасида ҳамманинг кўз олдида Генрихдан кечирим сўрадим" - дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Metro

Сўнгги янгиликлар

Барча ›