Моуриньо ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг "Севилья" кийиниш хонасига кирди

Tolibjon Qosimov
14 мар 2018, 21:28
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан кейин "Севилья" футболчиларини ғалаба билан табриклади.

Португалиялик аввалига ўз ўйинчилари билан гаплашди. Кейин эса меҳмонлар кийиниш хонасига кириш учун изн сўради.

Моуриньо рақибларни ғалаба билан табриклади ва мусобақанинг кейинги босқичларида омад тилади. Испан клуби ўйинчилари Моурнинг сўзларидан таъсирланишди ва уни олқишлашди.

МЮ кийиниш хонасида эса мутахассис ўйинчилар мағлубиятдан ғазабланишганидан мамнун бўлганини ва бу нарса келажакда жамоага ёрдам беришини айтди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: bbc.com