

"Нима учун 2008 йилда "Барселона"ни бошқаришга рози бўлмагандим? Балки бир кун келиб ҳақиқатни айтарман.
Нимага ҳозир айтмаяпман? Йўқ, йўқ. Айтишим шарт бўлмаган нарсалар ҳам бор. Балки, қачонлардир бу ҳақида гапириб бераман. Қариб қолган вақтимда айтишим мумкин", - дейди Моуриньо.
Аввалроқ, Моуриньо МЮ фаолиятидаги сўнгги жамоа бўлмаслиги ҳақида айтиб ўтганди.



